ОММАВИЙ ОФЕРТА

 

(“TELEDU” МЧЖнинг ProTESTIM” мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга ўз билим даражаси ва кўникмаларини тренинг тест синовлари орқали аниқлаш хизматлари кўрсатиш тўғрисида)

 

“TELEDU” МЧЖ (Хизмат кўрсатувчи) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358, 367 ва 370-моддалари, “Электрон тижорат тўғрисида” қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган исталган жисмоний шахслар (Мижоз)га йўлланадиган ушбу оммавий таклиф (кейинги ўринларда “Оммавий оферта”)ни тақдим қилади.

Ушбу оммавий оферта “TELEDU” МЧЖнинг ProTESTIM” мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга масофавий тренинг тест синовлари орқали ўз билим даражасини аниқлаш, тест синовларини амалга ошириш кўникмаларини шакиллантириш хизматларини кўрсатиш бўйича Шартнома шартларини ўз ичига олади (кейинги ўринларда – “Шартнома”).

 

Мазкур Оммавий офертада кўрсатилган харакатларни (рўйхатга олиш, кириш ва бошқалар) бажариш:

- ушбу Оммавий офертани тасдиқланганлиги (акцептлаганлиги)ни ва Мижознинг мазкур Оммавий офертада баён этилган шартларда, тартибда ва ҳажмда Шартномани имзолашга розилигини билдиради;

- Мижоз Оммавий офертанинг барча шартларини ҳеч қандай истисносиз ёки қўшилиш шартлари бўйича чекловларсиз қабул қилишини англатади;

- мазкур Оммавий офертанинг барча шартлари билан Мижознинг танишиб чиққанлигини сўзсиз тасдиқлайди;

- Мижоз мазкур Оммавий офертада назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширган пайтдан бошлаб Шартнома имзоланган ва кучга кирган ҳисобланади.

 

1. АТАМА ВА ТУШУНЧАЛАР

1.1. Мазкур оммавий оферта мақсадлари учун қуйидаги атама ва тушунчалардан фойдаланилади:

Хизмат кўрсатувчи - “TELEDU” МЧЖ;

Мижоз – Тизимга уланган, Оммавий оферта шартларига розилик билдирган ва ProTestim” мобил иловасидан рўйхатдан ўтган шахс;

Махсус мобил ҳисоб рақами – Мижознинг, мобил иловадаги миллий валютада очилган, унинг топшириғи ёки розилиги билан, шунингдек, тренинг тест синовлари амалга ошириш учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари акс эттирилган мобил ҳисоб рақами;

ProTestim” мобил иловаси – мобил технологиялар асосида яратилган, онлайн тарзда тренинг тест синовларини амалга ошириш ва натижаларни олиш, мижознинг билим даражаси ва кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган дастурий таъминот. Фойдаланувчи мобил қурилмага мос келувчи иловани расмий манбадан юклаб олиш орқали мобил иловадан фойдаланиши мумкин;

Рўйхатдан ўтиш – Мижознинг мобил иловага уланиш ва Мижоз томонидан Оммавий офертани қабул қилганлигини аниқлаш/тасдиқлаш имконини берувчи идентификация маълумотларини тақдим этиш бўйича ҳаракатлари. Рўйхатга олиш тартиби Хизмат кўрсатувчи томонидан белгиланади;

Идентификация параметрлари – Мижозни мобил иловада ишлаши учун аутентификация қилиш мақсадида фойдаланиши учун ишлатиладиган Тизимларда рўйхатдан ўтган Логин ва Пароли;

Логин – Мижознинг тизимга кириши учун идентификатор сифатида фойдаланиладиган Мижознинг мобил телефон рақами;

Пароль – Мижознинг Тизимга кириши учун идентификатор сифатида фойдаланиладиган, Мижоз томонидан ўрнатиладиган махфий белгилар кетма- кетлиги;

SMS-Код – мижозни мобил иловаларда рўйхатдан ўтказиш учун мижознинг розилигини ифодалаш учун бир марталик ўзгарувчан код.  SMS-код SMS-хабар сифатида тақдим этилади ва Мижознинг мобил телефон рақамига юборилади;

Аутентификация – мижоз тақдим этган идентификация параметрларига тегишлилигини аниқлаш мақсадида мижозни тизимлар бўйича текшириш тартиби;

Авторизация – муайян шахсга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, шунингдек, ушбу ҳаракатларни амалга оширишга уринишда ушбу ҳуқуқларни текшириш (тасдиқлаш) жараёни;

Тренинг тест синовларининг натижалари тарихи – Мижознинг мобил илова орқали амалга оширган тест синовлари натижалари кетма-кетлиги акс этиши;

Компрометация – аутентификация вақтида Мижоз томонидан тақдим этилган (киритилган) идентификация параметрларига ишончнинг йўқолиши;

Электрон тўлов – Мижознинг топшириғи билан мобил иловада тренинг тест синовларидан фойдаланиш учун амалга оширилган нақд пулсиз ҳисоб – китоблар;

Шахсий маълумотлар – мижозга алоқадор ёки уни идентификациялаш имконини берувчи электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ахборот воситаларида қайд этилган маълумотлар;

Шахсий маълумотларга ишлов бериш – шахсий маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;

Учинчи шахслар – Хизмат кўрсатувчи ва Мижоздан ташқари барча шахслар.

 

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

2.1. Мижозга масофавий тренинг тест синовларини амалга ошириш хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини, Хизмат кўрсатувчининг ички меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Мобил иловада таклиф этиладиган электрон тренинг тест синовларини амалга ошириш, бажарилган тренинг тест синовлари тарихи ва улар учун тўловларни амалга ошириш хизматлардан фойдаланиш Мижоз томонидан Хизмат кўрсатувчи офисга ташриф буюрмаган ҳолда масофадан туриб амалга оширилади.

2.2. Мижоз интернетга кириш ва мобил иловага уланиш учун зарур бўлган техник, дастурий ва алоқа ресурсларни мустақил равишда ўз ҳисобидан таъминлайди.

2.3. Ушбу билан, Мижоз мобил иловадан фойдаланишда мазкур Шартномада кўрсатилган шартларга амал қилинмаган тақдирда, унинг Махсус мобил ҳисоб рақамига рухсатсиз кириш хатари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинди.

 

3. МИЖОЗНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА

ОММАВИЙ ОФЕРТАНИ АКЦЕПТЛАШ

 

3.1. Мобил иловага кириш Мижознинг тегишли операцион тизимдаги (Android ва iOS) мобил қурилмасига Мобил иловани юклаб олиш ва ўрнатиш орқали таъминланади. Мобил иловани Apple Store ва Play Market иловалари дўконларидан юклаб олиш мумкин.

3.2. Рўйхатдан ўтиш учун Мижоз қуйидаги кетма-кетликдаги ҳаракатларни бажариши лозим:

а) Мобил иловани Apple Store ва Play Market иловалари дўконларидан юклаб олиш ва мобил қурилмага ўрнатиш;

б) Тизимга/шахсий кабинетга кириш учун рўйхатга олишнинг тегишли катакчасига Мижозни идентификациялашда фойдаланиш учун мобил телефон рақамини киритиш;

в) СМС хабар орқали олинган Назорат кодини киритиш;

г) Оммавий оферта/Шартнома шартлари билан танишиш ва тегишли бандни танлаш орқали Оммавий оферта/Шартнома шартларига розилигини тасдиқлаш;

3.3. Мижоз томонидан Логин ва Паролни ўрнатилганлиги, Мижознинг Тизимда муваффақиятли рўйхатдан ўтганлигини билдиради.

3.4. Фуқаролик кодексининг 370 - моддасига мувофиқ мазкур Оммавий оферта шартларини ҳеч қандай қўшимча шартларсиз қабул қилинганлиги (акцепт)нинг далолати бўлиб, Мижоз томонидан Назорат кодини киритганлик факти ҳисобланади.

3.6. Акцептни амалга оширилганлиги Мижоз томонидан қуйидагиларни:

- ушбу Оммавий оферта/Шартномада белгиланган хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини қандай шаклда баён этилган бўлса ҳеч қандай шартларсиз, истисно ва чиқариб ташлашларсиз тўлиғича танишган ҳисобланишини  ва уларни қабул қилишини;

- тизимдан фойдаланиш шартларини ўрганиб чиққанлиги ва розилигини билдиришини, уларни ўзи учун мажбурий эканлигини тан олишини;

- ҳуқуқий/муомала лаёқатига ва Хизмат кўрсатувчи билан шартномавий муносабатларга киришиш учун ўзининг қонуний ҳуқуқларга эга эканлигини;

- мобил иловадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олишини;

- мобил иловадан фойдаланишда хавфсизлик бўйича тавсиялар, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги билан тўлиқ танишганлигини ҳамда тасдиқланганлигини англатади.

3.7. Акцептланган ушбу Оммавий оферта қоғоздаги (ёзма шаклдаги) шартномага тенглаштирилган бўлиб, ёзма шаклдаги шартнома билан бир хил юридик кучга эга.

Оммавий оферта, шунингдек ушбу Оммавий оферта/Шартнома доирасида Мобил иловадан фойдаланилганда шакллантириладиган ҳужжатлар тўлиқ юридик кучга эга бўлиб, уларга муҳр қўйиш ва/ёки ўз қўли билан имзолаш талаб қилинмайди.

 

4. ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТОМОНИДАН ТИЗИМ ОРҚАЛИ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ

 

4.1. Хизмат кўрсатувчи Мижозга қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда хизмат кўрсатади:

а) Мижоз Тизимда муваффақиятли рўйхатдан ўтганда;

б) Идентификациядан ўтиш жараёнида Мижозни авторизация қилиш жараёни муваффақиятли ўтганда;

в) Мазкур Оммавий оферта акцептланганда;

г) Тренинг тест синовларини амалга ошириш хизматидан фойдаланиш учун Махсус мобил Ҳисоб рақамда етарли миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда;

д) Хизмат кўрсатиш учун Хизмат кўрсатувчида техник имкониятлар мавжуд бўлганда;

е) Маълум бир турдаги операцияларни амалга ошириш учун ўрнатиладиган бошқа шартлар.

4.2. Хизмат кўрсатувчи томонидан кўрсатиладиган Хизматлардан Мижоз Тизимнинг иш режимларига мувофиқ фойдаланади. Бажарилган тренинг тест синовлари учун пул маблағлари миллий валютада тренинг тест синовларини амалга ошириш бошланиши билан Махсус мобил ҳисоб рақамдан ечиб олинади.

4.3. Хизмат кўрсатувчи, Махсус мобил ҳисобда етарли пул маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолларда Мижозга Хизмат кўрсатишни бир томонлама рад этишга ҳақлидир.

4.4. Ушбу Оммавий офертани акцептлаш орқали Мижоз Хизмат кўрсатувчи томонидан тренинг тест синовларини бажариш учун тўланиши лозим бўлган пул маблағи қийматига розилигини билдиради.

4.5. Ушбу Оммавий офертани акцептлаш орқали Мижоз, тренинг тест синовлари учун белгиланган пул қиймати ўзгариши мумкинлиги ҳақида огаҳлантирилади.

4.6. Шартнома кучга киргандан кейин Хизматлар параметрларини тасдиқлашдан олдин Мижоз исталган вақтда Хизматлардан фойдаланишни рад этиш имкониятига эга.

4.7. Мобил илова орқали тренинг тест синовларини бажариш учун махсус тугма орқали Мижоз, исталган фан бўйича тренинг тест саволларини танлайди. Сўнг, махсус тугма орқали тренинг тест синовлари бошлашга буйруқ берилади. Буйруқ берилгач, тест синовлари бошланиши ва Махсус мобил ҳисоб рақамдан пул маблағи ечилишига “Ha” тугмаси орқали розилик бериш ёки “Yo’q” тугмаси орқали рад этиш ҳақида огоҳлантирилади. Тест синови бошланишига розилик бериш биланоқ тест синови амалга ошириш бошланади ва Махсус мобил ҳисоб рақамдан пул маблағи ечиб олинади.

4.8. Тренинг тест синовлари қуйидагиларга бўлинади:

- умумий комплект тест саволлари (иккита мутахассислик ва учта мажбурий фандан жами 90 та тестдан иборат);

- мутахассислик фанларидан алоҳида тест саволлари (она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, тарих, математика, физика, кимё, биология, география, инглиз тили, немис тили, француз тили фанларидан ҳар бири 30 та тестдан иборат);

- мажбурий фанлардан алоҳида тест саволлари (она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, тарих, математика фанларидан ҳар бири 10 та тестдан иборат).

Тренинг тест синовларида ҳар бир савол бўйича тўрт донадан жавоб вариантлари келтирилади. Мижоз томонидан ихтиёрий жавоб вариантларидан бири белгиланиши ёки белгиланмаслиги мумкин. Жавоб вариантларининг хеч бири белгиланмаслиги, ушбу тест саволи бўйича нотўғри жавоб белгиланганлигини билдиради.

 4.9. Тренинг тест синовлари учун вақт меъёри қуйидагича белгиланади:

- умумий комплект тест саволлари учун жами 150 дақиқа (ҳар бир мутахассислик тест саволи учун 2 дақиқа ва ҳар бир мажбурий тест саволи учун 1 дақиқа);

- мутахассислик фанларидан алоҳида тест саволлари учун жами
60 дақиқа (ҳар бир тест саволи учун 2 дақиқи);

- мажбурий фанлардан алоҳида тест саволлари учун жами 10 дақиқа (ҳар бир тест саволи учун 1 дақиқа) вақт берилади.

Соат миллари Мобил иловада кўриниб туради. Мижоз томонидан тренинг тест синовлари якунлаш истаги юзага келиб “Testni yakunlash” тугмаси босилганда, Мобил илова экранида огоҳлантирш пайдо бўлиб, ҳақиқатда якунлаш истаги бўлса “Ha” тугмаси билан янунлаш ёки, “Yo’q” тугмаси билан якунлаш тўхтатилади. Шунингдек, белгиланган вақт тугаши натижасида тренинг тест синови автоматик тарзда якунланади.

4.10. Тренинг тест синови якуни бўйича натижалар Мобил илова орқали автоматлаштирилган тарзда мобил қурулма экранида пайдо бўлади.

 

5. ТАҚИҚЛАНГАН ФОЙДАЛАНИШ

УСУЛЛАРИ

 

5.1. Мижоз Хизмат кўрсатувчининг олдиндан ёзма розилигини олмаган ҳолда “ProTestim” мобил иловасига бирон-бир ўзгартириш киритиш, ундан бирон-бир тижорат мақсадида фойдаланиш, ўзгартириш, нусха олиш, декомпиляция қилиш ёки бошқача тарзда дастурнинг манба кодини олишга уриниши мумкин эмас.

5.2. “ProTestim” мобил иловасининг яхлитлигини бузиш, ҳимоя тизимларини бузиш, шунингдек, Хизмат кўрсатувчининг “ProTestim” мобил иловасига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлар мижозни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фуқаролик, маъмурий ёки жиноий жавобгарлигига олиб келади

 

6. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

6.1. Хизмат кўрсатувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

6.1.1. Мазкур шартнома ва амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳажмда ва муддатларда хизматларни лозим даражада кўрсатиш;

6.1.2. Мазкур оммавий оферта/шартнома матнини Хизмат кўрсатувчининг корпоратив веб-сайти ва/ёки Мобил иловаси орқали олиш мумкин;

6.1.3. Мижоз тўғрисидаги Хизмат кўрсатувчи сирини ташкил қилувчи маълумотларни сақлаш. Мижознинг тизимдан фойдаланиши билан боғлиқ ҳаракатлар ва Мижоз тўғрисидаги маълумотлар Хизмат кўрсатувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳолларда учинчи шахсларга тақдим этилиши мумкин;

6.1.4. Учинчи шахслар томонидан мижознинг тизимларда амалга оширган ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларга рухсатсиз киришининг олдини олиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чоралар кўриш;

6.1.5. Шахсий маълумотларнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шахсий маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш.

6.2. Мижоз қуйидаги мажбуриятларга эга:

6.2.1. Хизмат кўрсатувчи учун обрўъга путур етказиш ва/ёки молиявий хатарларга сабаб бўлувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик;

6.2.2. Мазкур шартномага қўшилишдан аввал Шартнома шартлари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда танишиб чиқиш;

6.2.3. Тизимдан фойдаланишда мазкур шартнома шартларига амал қилиш;

6.2.4. Хизматдан фойдаланишдан аввал бундай хизматларни кўрсатишда Хизмат кўрсатувчи томонидан белгиланган чекловлар билан танишиб чиқиш;

6.2.5. Хизмат кўрсатилганлиги учун Хизмат кўрсатувчи томонидан белгиланган ҳақни тўлаш;

6.2.6. Мобил илова ишлатилаётган қурилманинг ахборот хавфсизлигини мустақил равишда таъминлаш;

6.2.7. Логин ва паролни ошкор қилмаслик, шунингдек Хизмат кўрсатувчи томонидан ахборот тақдим этиладиган назорат коди ва алоқа воситаларидан учинчи шахслар фойдаланишига йўл қўймаслик;

6.2.8. Мобил қурилма, мобил телефон рақами йўқолганлиги, Мижознинг тизимда рўйхатга олинган маълумотлари нусҳаланган(компрометация) ёки нусҳаланганлиги ҳақида гумон бўлганда, шунингдек Махсус мобил ҳисоб рақамларга рухсатсиз кириш ва пул маблағларини ечиб олиш ҳоллари юзага келганда дарҳол Хизмат кўрсатувчини хабардор қилиш. Юқоридаги ҳолатлар юзага келиши натижасида Мижозга етказилган зарар учун Хизмат кўрсатувчи жавобгар бўлмайди;

6.2.9. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур шартномада назарда тутилган функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни Хизмат кўрсатувчининг талаби билан тақдим этиш;

6.2.10. Интернет ёки алоқа воситалари орқали узатиладиган маълумотларни нусҳаланиши(компрометация) эҳтимоли билан боғлиқ хатоларни ўз бўйнига олиш;

6.2.11. Ушбу шартномага риоя қилмаслик натижасида мижоз томонидан Хизмат кўрсатувчига етказилган зарарларни қоплаш, шунингдек хизмат кўрстаганлик учун белгиланган ҳақ миқдорини ечиб олиш учун Хизмат кўрсатувчига ҳуқуқ беради;

6.2.12. Мобил илова экранида кўрсатилган маълумотларни диққат билан ўрганиш, таклиф қилинган мисоллардан ўз ҳохишига мувофиқ ҳаракатларни танлаш ва киритилган маълумотларнинг тўғрилигини диққат билан текшириш.

 

6.3. Хизмат кўрсатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

6.3.1. Мижоз Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки ушбу шартномада белгиланган асосларда, шунингдек мижозга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни ҳаққоний шакли тақдим этилмаганлиги аниқланса, хизмат кўрсатишни рад этади;

6.3.2. Агар Хизмат кўрсатувчи ушбу офертани бекор қилишга қарор қилса, Хизмат кўрсатувчи тегишли эълон Хизмат кўрсатувчининг веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб 10 Хизмат кўрсатувчи иш кунидан кейин ушбу шартнома бўйича хизматлар кўрсатишни бир томонлама тугатишга ҳақли;

6.3.3. Техник сабаблар ёки тизимдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар бўйича тизимдан фойдаланишни номаълум муддатга бир томонлама тўхтатиб қўйиш. Шу билан бирга, Хизмат кўрсатувчи офисларида, Хизмат кўрсатувчининг корпоратив веб-сайтида, Хизмат кўрсатувчининг ижтимоий тармоқлардаги ёки тизимлардаги расмий саҳифаларида юзага келган носозлик ва уларни бартараф этишнинг кўзда тутилган муддатлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш орқали Мижозларни хабардор қилиш;

6.3.4. Махсус мобил ҳисоб рақамга рухсатсиз кирилган ёки киришга уриниш бўлганлиги ҳақида етарли асослар мавжуд бўлса, Мижозни хабардор қилмасдан масофавий Хизмат кўрсатувчи хизматларини кўрсатишни вақтинча тўхтатиш;

6.3.5. Хизмат кўрсатувчи томонидан белгиланган ҳақ миқдорини ўзгартирилган тақдирда, Хизмат кўрсатувчи бундай ўзгаришларни тарифларга ўзгартиришлар кучга киргандан кейинги кундан кечиктирмай Мижозни хабардор қилмаган ҳолда қўллаши мумкин;

6.3.6. Мобил иловадан фойдаланиш натижасида, ўз билим даражасидан таъсирланиши оқибатида унга турли хил зарар етиши ёки ундаги психологик ножўя ўзгаришлар ва шу каби ҳолатлар натижасида мобил илова фойдаланувчисига етган зарар учун, Хизмат кўрсатувчи жавобгар бўлмайди.

 

6.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

6.4.1. Тизимга ўз хоҳишига кўра исталган вақтда кириш ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ Тизимдан ҳафтада 7 (етти) кун ва 24 (йигирма тўрт) соат давомида фойдаланиш;

6.4.2. Хизмат кўрсатувчи томонидан тақдим этилаётган қўшимча хизматларни улаш;

6.4.3. Масофавий Хизмат кўрсатувчи хизмати юзасидан саволлар бўйича Хизмат кўрсатувчининг Call-маркази ёки Хизмат кўрсатувчи офисида маслаҳатлар олиш;

6.4.4. Хизматга кириш ҳуқуқини ёпган ҳолда мазкур шартномани бир томонлама бекор қилиш. Бунда хизмат ёрдамида очилган Махсус мобил ҳисоб рақамларида сақланаётган маблағлар омонат шартлари ёки омонатни муддатдан аввал бекор қилиш шартларига мувофиқ Хизмат кўрсатувчи томонидан қайтарилади.

 

7. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Томонлар ушбу оммавий оферта/шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

7.2. Мижоз Тизимда ўз номидан фойдаланиб (Логин, пароль СМС-код ва бошқалардан фойдаланиб) амалга оширган барча ҳаракатлар учун мустақил тарзда жавобгар бўлади.

7.3. Мижоз ўзининг шахсий маълумотларини ҳимоясиз уланишлар ёки зарарли дастурлардан ва иловалардан фойдаланган ҳолда қурилмага киритишда уларнинг хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.

7.4. Хизмат кўрсатувчи назорати доирасига фақат мобил илованинг ўзини соз ишлаб туришини таъминлаш билан чекланади ва учинчи шахсларнинг айби билан ёки давлат органлари томонидан тақиқлар ёки чекловларни жорий этилиши натижасида юзага келган носозлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

7.5. Хизмат кўрсатувчи барча мобил телефон моделларида хизматдан фойдаланиш имкониятини мавжудлигини кафолатламайди ва мижознинг мобил телефон аппарати ва дастурий таъминотининг хусусиятлари билан боғлиқ сабабларга кўра хизматдан фойдалана олмаслиги учун жавобгар бўлмайди.

7.6. Хизмат кўрсатувчи қуйидагиларга жавобгар бўлмайди:

- Хизмат кўрсатувчика боғлиқ бўлмаган ҳолатлар натижасида Тизимга кириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда;

- Тизимларда мижознинг ўз вақтида ёки нотўғри ҳаракатлари учун, агар улар нотўғри маълумотлар киритиш ва/ёки мижознинг шахсий маълумотларидаги, шу жумладан мобил телефон рақамларидаги ўзгаришлар ҳақида Хизмат кўрсатувчини ўз вақтида хабардор қилмаганлиги натижасида хизмат тўхтатилганлиги ёки Хизмат кўрсатувчи сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор бўлиб қолганлиги;

- Мижознинг логин, парол, СМС-код ва бошқа маълумотлар Хизмат кўрсатувчининг айбисиз, бундай ҳодиса юз беришига ҳар қандай сабаблардан қатъий назар ошкор бўлиши натижасида Мижозга етказилган зарар учун;

- Мижоз маълумотлари нусҳаланган ва/ёки унинг рухсатисиз Тизимдан фойдаланилганлиги тўғрисида Хизмат кўрсатувчини ўз вақтида хабардор қилмаганлиги учун:

- Алоқа линияларининг сифати ва техник ҳолати;

- Хизматдан фойдаланиш учун Мижоз фойдаланадиган мобил телефон ва(ёки) дастурий таъминотнинг ишлаш сифати учун;

- Мобил алоқа операторлари ва Internet провайдерлари тармоқларида содир бўладиган кечикишлар ва носозликлар учун СМС-хабарларни кечиктириш/етказмаслик ёки Internet тизимларида узилиш;

- Мижознинг техник қурилмалари зарарли вируслар сабабли тўғри ишламаслиги натижасида кўрилган зарар учун;

- Мижоз аппаратининг зарарли вируслар кириб қолиши, мижоз аппаратининг ишлашидаги носозликлар юзага келиши натижасида кўрилган зарарлар учун;

- Қонунчиликдаги ўзгаришлар сабабли Хизмат кўрсатувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараолмаслиги;

- Мобил илованинг ишлашини таъминловчи дастур ва/ёки қурилманинг Хизмат кўрсатувчига боғлиқ бўлмаган носозликлар, хато ва узилишлар содир бўлганда;

- Мижознинг мобил телефонига, компютерига ёки мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи бошқа қурилмага рухсатсиз кириш билан боғлиқ, шу жумладан, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида мижоз томонидан кўрилган зарарлар учун;

7.7. Мазкур оммавий оферта билан боғлиқ низолар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади. Агар низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаса, низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суд тартибида ҳал этилади.

 

8. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ

БЕРИШ

8.1.   Ушбу билан мижоз мустақил, ўз хоҳиш-истаги ва манфаатлари йўлида Хизмат кўрсатувчига номаълум муддатга ўзининг шахсий маълумотларидан, Хизмат кўрсатувчи фаолияти учун, шартномада кўрсатилган шартларни Хизмат кўрсатувчи томонидан бажарилиши, шунингдек қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадлар йўлида фойдаланиш ва ишлов беришга ўзининг муддатсиз вақтга розилигини беради.

Шунингдек, Мижоз ушбу шартномани бажариш мақсадида шахсий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этилишига розилик беради.

Ҳар қандай маълумотларни (шахсий ва / ёки мижознинг алоқа маълумотлар)га ишлов бериш автоматлаштириш воситалари ёрдамида ёки уларсиз амалга оширилади, шу жумладан мазкур шартноманинг имзоланиши муносабати билан Хизмат кўрсатувчика тақдим этилган шахсий маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, тушунтириш, фойдаланиш, тарқатиш (жумладан Хизмат кўрсатувчининг ҳамкорларига ҳам), эгасизлантириш, чеклаб қўйиш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш киради.

8.2. Мазкур Оммавий офертани акцептлаш орқали Мижоз қуйидагиларга розилик беради:

- Хизмат кўрсатувчи томонидан рўйхатга олиш пайтида ва Хизмат кўрсатувчига тақдим этилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган алоқа маълумотлардан Мижозни ушбу шартнома доирасида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш учун фойдаланилиши;

- Хизмат кўрсатувчи хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ реклама, тижорат ва бошқа маълумотларни (мобил телефон рақами, электрон почта манзили ва шахсий кабинет), шу жумладан Хизмат кўрсатувчининг янги хизматлари ва Хизмат кўрсатувчининг қўшма маҳсулотлари ва учинчи шахслар ҳақидаги маълумотларни хабарномалар юбориш орқали қабул қилиш;

- давлат солиқ хизмати органи ва бошқа органларнинг маълумотларга ишлов бериш Марказидаги шахсий маълумотлардан фойдаланиш (олиш).

8.3. Мижоз тақдим этган шахсий маълумотларга ишлов берилиши қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

- Мижозни идентификациялаш;

- Хизмат кўрсатувчи билан тузилган келишув/шартномалар доирасида олинган мажбуриятларни Мижоз томонидан лозим даражада бажарилиши;

- Мижоз билан алоқага чиқиш, шунингдек Мобил иловадан фойдаланиш билан боғлиқ хабарнома, сўровнома ва маълумотлар йўлланиши;

- Хизмат кўрсатувчи томонидан хизмат кўрсатилиши, шунингдек, Мижоздан олинган сўровнома ва буюртмаларга ишлов бериш, жумладан бундай сўровнома ва буюртмаларни Хизмат кўрсатувчининг контрагент/ҳамкорларига кейинги ижро учун тақдим этилиши;

- Реклама-ахборот материалларини телефон, факсимиля, электрон почта ва бошқа тўғридан-тўғри алоқалардан фойдаланиш орқали тарқатиш;

- Мобил иловадан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳаракатларни амалга оширилишини олдини олиш/бартараф қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадлар.

 

9. МАХФИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ СИР

САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ

9.1. Томонлар маълумот ва ҳужжатларни хавфсизлиги ва ҳимоя қилиш бўйича барча чораларни кўришга мажбурдирлар.

9.2. Мижоз махфий маълумотларни сир сақлаш, учинчи шахсларнинг маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиши ва маълумотларни рухсатсиз олишлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, Мижоз ўз мобил қурилмаси бут сақланишини таъминлаш учун тегишли чоралар кўришга мажбур бўлиб, унинг мобил телефонига учинчи шахслар кирган тақдирда бунга шахсан жавобгар бўлади.

9.3. Мижознинг шахсий маълумотлари махфийдир. Хизмат кўрсатувчи мижознинг шахсий маълумотлари ҳеч бир асосларсиз ошкор этилмаслиги ёки тарқатилмаслигини кафолатлайди.

Хизмат кўрсатувчи қуйидаги ҳолларда мижоз ҳақида маълумотларни ошкор қилиши мумкин:

1) бундай ахборот оммавий ҳисобланса;

2) мижознинг илтимосига ёки мижознинг рухсати билан ошкор қилинса;

3) Хизмат кўрсатувчи ушбу шартнома шартларини бажариш учун зарур бўлган миқдорда Хизмат кўрсатувчининг ҳамкорларига тақдим этиш зарурати бўлса;

4) қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ошкор қилиш талаб этилса;

5) мазкур шартнома ва Хизмат кўрсатувчи билан Мижоз ўртасидаги бошқа шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

9.4. Хизмат кўрсатувчи Мижознинг Махсус мобил ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг хавфсизлиги учун барча мумкин бўлган саъй-ҳаракатларни амалга оширади, янги таҳдидларни кузатиб боради ва ҳимоя тизимини такомиллаштириб боради. Лекин ҳатто энг ишончли хавфсизлик тизимлари ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигидан озод этмайди.

 

10. БОШҚА ШАРТЛАР

 

10.1. Хизмат кўрсатувчи ва мижоз ўртасидаги ушбу Оммавий оферта/Шартномада кўзда тутилмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва Хизмат кўрсатувчининг ички меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

10.2. Хизмат кўрсатувчи мобил илова учун янгиланишларни чиқариш ҳуқуқига эга ва мижоз ушбу янгиланишларни белгиланган тартибда ўрнатиши мумкин. Мижоз ушбу оммавий таклифнинг шартлари ва қоидалари мазкур янгиланишлар учун тадбиқ этилишига розилик беради.

10.3. Мазкур шартнома Мижоз томонидан акцептланган вақтдан бошлаб кучга киради ва номуайян муддат давомида амал қилади.

Ушбу шартнома хизматдан фойдаланиш тўхтатилган пайтдан бошлаб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу оммавий оферта/шартномада назарда тутилган асослар бўйича тугатилгунга қадар бекор қилинган ҳисобланади.

10.4. Хизмат кўрсатувчи мазкур Оммавий оферта/шартномага Мижозни электрон шаклда хабардор қилиш орқали унга бир томонлама ўзгартириш киритишга ҳақли.

10.5. Хизмат кўрсатувчи Оммавий оферта/шартномага ўзгаришлар/қўшимчалар киритиш тўғрисида Мижозни бундай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши режалаштирилган санадан 5 (беш) календар куни олдин аввал электрон шаклда хабарнома юбориши ёҳуд Оммавий-оферта/шартноманинг янги таҳрири матнини жойлаштириш йўли билан хабардор қилади.

Мижознинг тизимга кириши ва мобил иловадан фойдаланишни давом эттириш/хизматлардан фойдаланиши Мижоз тизимга кирган ва мобил иловадан фойдаланиш пайтида амалда бўлган Оммавий оферта/шартномани (ўзгариш ва қўшимчалар билан) акцептлаганлигини билдиради.

10.6. Хизмат кўрсатувчи ушбу оммавий офертани техник, ташкилий, ҳуқуқий ёки бошқа сабабларга кўра номаълум муддатга чақириб олишга ҳақли, бунда Хизмат кўрсатувчи бундай чақириб олишнинг сабабларини кўрсатган ҳолда Мижозга электрон хабар йўллаш орқали хабардор қилади.

 

11. ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИНИНГ МАНЗИЛИ ВА

РЕКВИЗИТЛАРИ

 

“TELEDU” Масъулияти чекланган жамияти (“TELEDU” МЧЖ);

Юридик манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тонг юлдузи МФЙ, Водил кўчаси, 9-уй; Электрон почта: info@teledu.uz; Почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тонг юлдузи МФЙ, Водил кўчаси, 9-уй;